• 12 053 сўм
    -63.89
  • 14 027 сўм
    -42.85
  • 152 сўм
    2.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 053 сўм
    -63.89
  • 14 027 сўм
    -42.85
  • 152 сўм
    2.94
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 17:52

Кўксарой қароргоҳида Сербия президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди - фото

Кутиб олиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди.

729
0
president.uz

Бугун, 28 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Сербия президенти Александр Вучични расмий кутиб олиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди.

Икки давлат мадҳиялари янгради. Ҳарбий оркестр садолари остида етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг давлат раҳбарларининг делегациялар иштирокидаги музокаралари бошланди.

729
0

Изоҳ