Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, Доминикан Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси сифатида ўз дипломатик миссиясини бошлаган Алехандро Ариас Сарсуэла вазир Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди.
Томонлар узоқ масофага қарамай, мамлакатлар ўртасида барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишди.
"Ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжуд бўлиб, Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз," - дейилади хабарда.
Изоҳ