ИИВ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.
Хусусан, Учтепа туманида 2 нафар гумонланувчининг автомашинаси кўздан кечирилганда, 353 дона "Прегабалин" таблеткаси ва 25 дона "Тропикамид" кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланган.
Кейинроқ Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида яширин нарколаборатория ташкил қилган гуруҳнинг яна икки аъзоси қўлга олинган.
Уларнинг уйидан 50 кг ва 1200 дона қадоқланган "Прегабалин," 2 кг ва 400 дона "Тропикамид," 2 литр хомашё, 112 минг дона қадоқлаш учун флакон ва капсулалар ҳамда бошқа ашёвий далиллар топилган.
Вазирликнинг маълум қилишича, бундай жиноий хатти-ҳаракатларни содир этган шахсларга нисбатан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Изоҳ