• 12 004 сўм
    -48.99
  • 13 994 сўм
    -33
  • 150 сўм
    -2.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 004 сўм
    -48.99
  • 13 994 сўм
    -33
  • 150 сўм
    -2.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар Бугун, 12:27

Марказий банк раҳбарининг собиқ ўринбосари Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланди

Тайинлов қарори аввалги ҳоким Анвар Отахўжаев 60 минг доллар пора олаётганда қўлга-олинганидан кейин қабул қилинган.

377
0
t.me/namvilhok

Наманганда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирокида халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда шаҳарнинг янги ҳокимини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Аюбхон Арибджанович Камаловни ушбу лавозимга тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқуллади.

Ушбу тайинловга қадар Аюбхон Камалов 2020 йил декабрь ойидан буён Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, шаҳарнинг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев 60 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган эди. Амалдор ушбу маблағ эвазига тадбиркорга эски турар-жой бинолари ўрнида янги бино қуриш ҳуқуқини беришни ваъда қилган.

377
0

Изоҳ