Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги 16 қаватли бинода ичида 11 киши бўлган лифт пастга тезлик билан тушиб кетди — видео

ФВВ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

21026views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Янгиҳаёт туманида 16-қаватли бинодаги лифтнинг занжири узилиб, қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалди. ФВВ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 18 июнь 16:15 ларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани “Янги Дархон” МФЙ Наврўз кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг юк ташиш учун мўлжалланган лифти юқоридан пастга тушаётган вақтида техник носозлик туфайли тезлашиб, 1-қаватга яқинлашганда автоматик тормоз тизими ишга тушиши сабаб тўхтаган.
Натижада, лифтда бўлган 11 нафар фуқаро турли даражада енгил тан жароҳати олиб, РШТЁИМга олиб кетилган.
Ҳозирда шифохонадан 8 нафар фуқарога уйига жавоб берилган, қолган 3 кишига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Воқеа жойига ФВВ ходимлари, шаҳар ва туман ФВБ раҳбарияти, ИИБ, Прокуратура ҳамда ССБ ходимлари чиқишган.
21026views0replies
0

Изоҳлар