Кеча, 12 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов ушбу ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, Қўқондаги савдо мажмуасида содир бўлган ёнғин бўйича ЖКнинг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин-қутқарув экипажининг биринчи бўлинмалари воқеа жойига соат 19:25етиб борган ва ёнғин соат 23:30 да ўчирилган.