«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4–5 октябрь кунлари эса республика ҳудудининг қолган қисмига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Натижада мамлакатда об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
3–4 октябрь кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида, 4–5 октябрь кунлари эса республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади. Айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши, баланд тоғли ҳудудларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, кундузи +15...+20 даража, кечаси +5...+10 даража бўлади. Шимолда эса кундузги ҳарорат +12...+17, кечаси +2...+7 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
3–4 октябрь кунлари айрим ҳудудларда шамол 13–18 м/с гача кучаяди. Баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 20–22 м/с гача етиб, чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.
5–6 октябрь кунлари республиканинг айрим ҳудудларида туман тушиши эҳтимоли бор.
Изоҳ