ASBC Ўзбекистондаги компанияларга офисда, гибрид ва масофавий иш шароитида самарали мулоқот муҳитини яратишга ёрдам беради – профессионал гарнитуралардан тортиб музокара хоналарини тўлиқ жиҳозлашгача.
Компания Ўзбекистонда Jabra брендининг расмий вакили. Jabra гарнитуралари IT-компанияларда алоҳида иш жойларини жиҳозлаш учун энг кўп танланадиган ечимлардан бири ҳисобланади. Шунингдек, маҳсулотлар қаторида бутун жамоанинг мулоқотда тўлиқ иштирок этишига имкон берадиган Logitech ечимлари ҳам мавжуд.
Алоқа билан боғлиқ муаммо қачон бизнес муаммосига айланади
Ўзбекистонда иш усуллари ўзгариб бормоқда. Айрим ходимлар бизнес марказларидаги очиқ офисларда, бошқалари уйидан ёки коворкинг марказидан ишлайди, яна айримлари хизмат сафарида бўлса ҳам умумий учрашувларда қатнашишда давом этади. Компаниялар хорижий ҳамкорлар ва ҳудудий офислар билан тобора кўпроқ музокара олиб бормоқда. Шу сабабли видеоалоқа сифати компания ҳақидаги таассуротга бевосита таъсир кўрсатади.
Видеомулоқотга қўйиладиган талаблар ҳам ошди. Бугунги кунда асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
- сифатли овоз;
- тиниқ ва барқарор тасвир;
- видеоконференцияга тез уланиш;
- ишда фойдаланиладиган платформалар билан мослик;
- марказлашган бошқарув имконияти;
- IT-жамоанинг доимий аралашувисиз барқарор ишлаш.
Офисни жиҳозлашда иккита асосий саволга эътибор қаратиш лозим: ходимлар қандай ишлайди ва ҳозир уларнинг ишига нима халақит бермоқда. Сотув бўлими учун асосий муаммо қўнғироқлар пайтида атрофдаги ҳамкасбларнинг шовқини бўлиши мумкин. Раҳбарлар учун видеоучрашувларга уланишдаги ноқулайлик муаммо туғдиради. Бутун компания миқёсида эса масофадан қатнашаётган ходимларнинг муҳокамадан амалда четда қолиб кетиши жиддий муаммолардан биридир.
Jabra: ходимнинг овози аниқ эшитилиши муҳим бўлганда
Jabra шахсий мулоқот учун мўлжалланган қурилмаларга ихтисослашган бўлиб, корпоратив қўнғироқлар, гибрид иш ва очиқ офислар учун гарнитуралар ҳамда бошқа ускуналарни таклиф қилади. Jabra маълумотларига кўра, унинг ечимларидан Fortune 500 рўйхатидаги компанияларнинг 80 фоиздан ортиғи фойдаланади. Бренд маҳсулотларига, айниқса, менежерлар, сотув бўлими ходимлари ва контакт-марказ операторлари орасида талаб юқори. Бундай жамоалар учун овознинг аниқ эшитилиши ва атрофдаги шовқиннинг суҳбатга халақит бермаслиги иш жараёнининг муҳим қисмидир.
Тасаввур қилинг: сотув менежери мижоз билан гаплашмоқда, қўшни столларда эса ҳамкасблар янгиликларни муҳокама қилмоқда. Ёки раҳбар эрталаб офисда ишлайди, тушдан кейин эса аэропорт ёки коворкингдан туриб учрашувга уланади. Вазиятлар турлича, аммо эҳтиёж бир хил: суҳбатдошни яхши эшитиш ва унинг ҳам сизни аниқ эшитиши.
Масалан, Evolve3 линиясида доимий равишда иш столида ишлайдиган ходимлар учун ҳам, иш жойини тез-тез ўзгартириб турадиганлар учун ҳам мўлжалланган моделлар мавжуд.
Logitech: музокарада бутун жамоанинг иштироки муҳим бўлганда
Logitech видеоконференциялар ўтказиш ва музокара хоналарини жиҳозлаш учун ускуналар ишлаб чиқаради. Бундай ҳолатда бутун жамоанинг мулоқотда тўлиқ иштирок этиши муҳим. Масалан, беш киши узун стол атрофида ўтиради, яна икки киши эса масофадан уланади. Агар камера фақат ўзига яқин ўтирган иштирокчиларни кўрсатса ёки микрофон хонанинг нариги четида ўтирган кишининг овозини яхши қабул қилмаса, жамоанинг бир қисми муҳокамадан четда қолади. Ҳар бир учрашув олдидан кабель излаш ёки IT-мутахассисни чақиришга тўғри келса, бу вақт ва ресурсларнинг беҳуда сарфланишига олиб келади.
Мос ечим хонанинг ўлчами, иштирокчилар сони, фойдаланиладиган платформа ва уланиш усулига қараб танланади. Кичик музокара хонаси учун MeetUp 2 конференция камераси мос келади, мустақил видеоконференция тизими сифатида эса Rally Bar Mini дан фойдаланиш мумкин. Tap Scheduler музокара хонасининг банд ёки бўшлигини кўрсатади ҳамда эшик ёнига ўрнатилган қурилма орқали хонани банд қилиш имконини беради.
Logitech нинг бизнес учун асосий афзалликларидан бири – учрашувларни ташкил этиш жараёнининг содда, тушунарли ва изчил бўлиши. Ускуналар Microsoft Teams ва Zoom каби оммабоп платформалар билан ишлайди, бир хил усулда уланади ва тизимни кенгайтириш осон. Масалан, компания янги офис очса ёки бир нечта музокара хонасини ягона стандарт асосида жиҳозламоқчи бўлса, ҳар бир хонани бошидан алоҳида созлашга ҳожат қолмайди.
Нима учун шунчаки веб-камера сотиб олиш етарли эмас
Ускунани шунчаки моделлар рўйхатига қараб эмас, балки иш шароитидан келиб чиқиб танлаган маъқул. Мос конфигурацияни танлашдан олдин қуйидаги саволларга жавоб бериш керак:
- ходим қаерда ишлайди ва атрофдаги шовқин даражаси қандай;
- у қўнғироқларга қанча вақт сарфлайди ва ишлаш вақтида эркин ҳаракатланиши керакми;
- учрашувларда одатда нечта киши қатнашади;
- Microsoft Teams, Zoom ёки бошқа корпоратив платформадан фойдаланиладими;
- ходимлар ўз ноутбукларини улаши керакми ёки учрашувни бир тугмани босиб бошлаш имконияти зарурми;
- IT-бўлим ускуналар ҳолатини марказлашган тарзда кузатиб бориши керакми.
Ҳар бир вазиятга алоҳида ёндашиш икки хил муаммонинг олдини олишга ёрдам беради: керак бўлмаган имкониятларга эга ускуналар учун ортиқча маблағ сарфлаш ёки, аксинча, тежаш мақсадида ходимлар учун зарур функциялардан воз кечиш. Ривожланиб бораётган компаниялар IT-жамоасига ҳар бир хонани алоҳида созлашга тўғри келмаслиги учун бошиданоқ бир-бирига мос ечимлар ва жиҳозлашнинг ягона стандартини танлагани маъқул.
Нима учун бизнес учун фақат ускуна эмас, балки етказиб берувчи ҳам муҳим
Корпоратив харид ускунани офисга етказиб бериш билан тугамайди. Хариддан олдин хоналар ва иш жараёнларини таҳлил қилиш, бир-бирига мос ускуналарни танлаш, етказиб берилгандан кейин эса уларни созлаш ва техник қўллаб-қувватлаш, зарурат туғилганда эса инфратузилмани кенгайтириш талаб этилади. Ўзбекистондаги бизнес учун расмий етказиб бериш ва кафолатни таъминлайдиган, шунингдек, юзага келадиган масалаларни тезкор ҳал этишга ёрдам берадиган маҳаллий ҳамкор муҳим.
ASBC – Jabra нинг Ўзбекистондаги расмий вакили, шунингдек, Logitech ускуналарининг ваколатли етказиб берувчисидир. Компания корпоратив мижозлар билан ишлайди ҳамда ходимларнинг қандай ишлашини, хоналарнинг ўлчамини ва фойдаланиладиган платформаларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида иш жойлари ва музокара хоналари учун мос ечимларни танлашга ёрдам беради. Компаниянинг вазифаси – корхонанинг амалий эҳтиёжларига мос конфигурацияни шакллантириш ва лойиҳага кераксиз қурилмалар киритилишининг олдини олиш.
Агар компаниянгиз янги офис очаётган бўлса, эскирган видеомулоқот тизимини янгиламоқчи ёки бир нечта музокара хонасини ягона стандарт асосида жиҳозламоқчи бўлса, ASBC мутахассислари талабларни аниқ белгилаш ва мос конфигурацияни шакллантиришга ёрдам беради. Logitech ускуналарини харид қилишдан олдин бепул синовдан фойдаланиш мумкин: ечимни кундалик иш шароитида текшириб, унинг иш жараёнларингизга қанчалик мос келишини баҳолашингиз мумкин.
Натижада компаниянгиз яхлит мулоқот тизимига эга бўлади. Ходимларга учрашувларга уланиш ва уларда қатнашиш осонлашади, IT-жамоага ускуналарни бошқариш қулайроқ бўлади, бизнес эса мавжуд ёндашувни тез-тез ўзгартирмасдан фаолият кўламини кенгайтира олади.
Мос конфигурацияни танлаш ва зарурат бўлса, уни хариддан олдин синаб кўриш учун офисингиз ёки музокара хоналарингизга қўйиладиган талабларни ASBC мутахассисларига баён қилинг.
Маслаҳат олиш учун ASBC экспертлари билан боғланинг:
Телефон: +998 90 045 98 88
Электрон почта: [email protected]
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ