Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонада вояга етмаган қиз истироҳат боғидаги аттракциондан тушиб кетди

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

586views0replies
0

Иллюстрация

Жорий йилнинг 23 март куни 2005 йилда туғилган вояга етмаган Н.О. туман марказий истироҳат боғидаги “Пиратский корабль” номли аттракционда учаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида аттракциондан тушиб кетиши натижасида тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасининг қабул бўлимига олиб келинган, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Риштон тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган ва Н.О.нинг олган тан жароҳати бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳодиса сабабларини аниқлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ёки қилинмаганлигини аниқлаш юзасидан Бандлик бошқармасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилган.
Ҳозирги кунда вояга етмаган Н.О. Бағдод туман тиббиёт бирлашмасида шифокорларнинг назоратида даволанмоқда ва аҳволи яхшиланяпти.
Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
586views0replies
0

Изоҳлар