Излаш
RUUZ

Криминал

Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзи билан бирга яшаб келаётган эркак томонидан ваҳшийларча ўлдирилди — видео

Туркия нашри берган маълумотларга кўра, эркак аёлни аввал тош билан уриб ўлдирган. Кейин, жасадни бўлакларга бўлиб, музлатгичга жойлаган.

1174views0replies
0

Hurriyet

Истанбулнинг Баҳчелиэвлер туманида Риза Белер исмли 61 ёшли эркак ўзи билан бирга яшаган 40 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ваҳшийларча ўлдирди.
Туркиянинг Hurriyet нашри берган маълумотга кўра, воқеа 23 март куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 05:30 да содир бўлган. Қотилликда айбланган эркакнинг айтишича, у ва ўзбекистонлик марҳума аёл ўртасида кредит бўйича қарздорлик ва олдинги қарзлар бўйича келишмовчилик юзага келган. Ўзаро жанжалдан кейин эркак аёлни тош билан уриб, ўлдириб, жасадини бўлаклаб ташлаган. Шундан сўнг, кесилган бўлакларни чиқиндига мўлжалланган қопларга солиб, музлатгичга қўйган.
Эркак ва аёлнинг уйидан жанжал овозларини эшитган қўшнилар полицияга хабар беришган. Уйга келган полиция ходимлари ўлдирилган аёлнинг жасадини музлатгичдан топиб, гумондор Риза Белерни қўлга олишган.
“Аввалдан олиб келиб қўйган тош билан унинг бошига урдим. У йиқилди. Аммо ҳали тирик эди. Ҳамма жойи қон эди. Мен қўлларини кесиб олдим. Мақсадим танасини тўлиқ бўлакларга ажратиб, жасаднинг ҳиди чиқмаслиги учун совиткичга солиб қўйиш эди. Аммо буни амаллай олмагач, эртасига арра сотиб олиб жасадни қисмларга ажратдим. Мен қилмишимдан пушаймон эмасман. Фақатгина бу ишни шу ойда содир этганимдан афсусдаман. У менга ташланиб қолди. Мен эса ўзим хоҳлаган ишни қилдим. Бу ишни олдиндан режалаштирмаганман”, - дея қилган ишини изоҳлаган жиноятчи.
1174views0replies
0

Изоҳлар