• 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:41

«Бойсун дўпписи» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Бу миллий бош кийимнинг Бойсун ҳудуди билан боғлиқ ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш имконини беради.

93
0
uzbekacademy.uz

«Бойсун дўпписи» Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида қадимдан тикиб келинадиган, думалоқ шаклли ва пилтадўзи услубидаги кашталар билан безатиладиган миллий бош кийим ҳисобланади.

Дўппининг ўзига хослиги пилтадўзи кашта услуби, геометрик нақшлари, ёрқин ранглар уйғунлиги ҳамда анъанавий тикиш усулларида намоён бўлади. Унда чилхол, чаёнгул, қўчқоршохи, арча ва кўзача каби нақшлар қўлланилади.

Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши «Бойсун дўпписи» номининг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлайди. Шунингдек, маҳсулотнинг анъанавий хусусиятлари ва ишлаб чиқариш усулларини асрашга хизмат қилади.

Бу мақом Бойсун ҳунармандчилиги маҳсулотини ички ва халқаро бозорларда тарғиб қилиш учун ҳам ҳуқуқий асос яратади.

Маълумот учун, географик кўрсаткич маҳсулотнинг сифати, обрўси ёки бошқа хусусиятлари муайян географик ҳудуд билан боғлиқ эканини кўрсатувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади.

93
0

Изоҳ