Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқандда бир йигит бобоси тенги эркакни масхара қилиб, видео ишлади — видео

У бу ишини "ишхонамга келадиган амаки билан бир ҳазиллашиб қўйдик", дея изоҳлади.

946views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир йигит кафеда ёши катта эркакни мазах қилгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, бу йигит қўлга олиниб, ИИБга олиб келинган.
"11 март куни ишхонамга ҳар куни келадиган амаки билан бир ҳазиллашиб қўйдик. Буни видеога олиб, ижтимоий тармоққа тарқатдик. Қилган ишимдан пушаймонман, амакидан кечирим сўрайман", - дейди йигит.
Ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли маъмурий баённома тузилиб, ИИБ ходимлари у ва унинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ҳам ўтказган.
946views0replies
0

Изоҳлар