• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 3 феврал 2023

Январда 5,6 млрд сўлмлик электр энергияси “ўғирланди”

Аниқланишича, мазкур электр энергияси 33 мингдан ортиқ хонадоннинг истеъмолига тенг.

3 феврал 2023
309
0
Энергетика вазирлиги

Январь ойида 5,6 млрд сўмлик ёки 33 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг январь ойи давомида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 511 та ҳолатда 6,7 млн кВт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Бунинг натижасида тизимга 5,6 млрд сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 33 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

3 феврал 2023
309
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш