Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда йўллардаги ифлос қор уюмлари канал қирғоқларига олиб бориб, тўкилди

Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

248views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган қор уюмларини Бўрижар каналининг сувни муҳофаза қилиш зонасига ўзбошимчалик билан жойлаштирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, вазирлик давлат инспекторлари томонидан тезкор ўрганишлар ўтказилиб, пойтахт кўчаларидан тозаланган қорларни белгиланмаган ҳудудларга жойлаштириш ҳолатлари тўхтатилган. Вазирликнинг махсус аналитик лабораторияси жалб этилиб, таҳлил учун ифлосланган қорлардан намуналар олинди.
Ўрганиш давомида тегишли ташкилотларнинг ходимлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Келгусида тозалаш ишларида ҳосил бўладиган қор ва музларни белгиланган чиқинди полигонларига чиқариш ва жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда бу каби ҳолатларга қайта йўл қўйилмаслиги назоратга олинди.
Ушбу ҳолат юзасидан лаборатория таҳлил натижаларига кўра, қўшимча маълумот берилишини маълум қилинди.
248views0replies
0

Изоҳлар