• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 6 январ 2023

Тошкентда 6 яшар қизчага тегажоғлик қилган эркак 10 йилга қамалди

47 ёшли эркак қизчага “дом”ларнинг биридаги подъездда тегажоғлик қилган. Cуд эркакка жазо тайинлади.

558
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Тошкентда 48 ёшли эркак ёш қизчани алдов йўли билан подъездга чақириб, унга тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилганди

Қизча дарҳол бўлган воқеа ҳақида онасига айтган. Она эса ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилган. Психологик экспертиза қизча рост гапираётганини тасдиқлаган.

Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг UzNews.uz’га хабар қилишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди Р.Ш.ни ЖКнинг 25, 119-моддалари (Жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш) билан жиноят содир этганликда айбдор деб топди.

Судланувчи Жиноят кодексининг 25-моддаси 4-қисми, 119-қисми асосида ушбу кодекснинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Жазони ўташ умумий режимдаги колонияларда белгиланди. Биринчи инстанция судининг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда апелляция ва протест келтирилиши мумкин.

558
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш