Излаш
RUUZ

Жамият

Жиззахдаги манзил-колониядан 2 нафар маҳкум қочиб кетди

Маҳкумлардан бири соғлиғига кўра ўзи жойлаштирилган тиббиёт муассасасидан қочиб кетган.

379views0replies
0

ИИВ ЖИЭД

Манзил-колониядан 2 нафар маҳкумнинг қочиб кетганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Жазони ижро этиш департаменти муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 4 январь куни 3-минтақавий ҳудуд 30-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келган маҳкум А.К соғлиғи сабабли Зафаробод тумани Тиббиёт бирлашмасининг «Терапия» бўлимига даволаниш учун ётқизилган бўлишига қарамасдан, соат 22:30 атрофида тиббиёт бирлашмасидан рухсатсиз, номаълум томонга кетиб қолганлиги маълум бўлган. Худди шу куни соат 23:15 атрофида муассасада ўтказилган кўрик вақтида маҳкум М.Н.нинг ҳам колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.
Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИEД томонидан ушбу маҳкумларни тартиббузарлик содир этиб, белгиланган ҳудудлардан кетиб қолганликлари учун қидирув ишлари олиб борилмоқда.
379views0replies
0

Изоҳлар