• 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 7 декабр 2022

Энди бизнесменлар ўз бизнесини ишончли бошқарувга бериб, давлат ишида ишлаши мумкин — қонун лойиҳаси

Бунда бизнесини ишончли бошқарувга бериб, давлат ишига келган тадбиркор бошқарувга берилган бизнесидан ҳам даромад олиши мумкин.

1398
0
UzNews.uz

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс давлат фуқаролик хизматига қабул қилингандан сўнг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб туриш тартиби тўғрисида низом муҳокамага қўйилди. 

Унга кўра, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахс тадбиркорлик фаолиятини ишончли бошқарувга бериб, ўзи давлат ишида ишлаши мумкин.

Қайд этилишича, давлат фуқаролик хизматчиси қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда ишончли бошқарувчига бериладиган ваколатлар доирасини ўз хоҳишига кўра белгилайди.

Шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиси ишончли бошқарувга топширилган мол-мулк ҳамда вақтинча бошқарувга берилган тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадларни олиш ҳуқуқига эга.

1398
0