Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент вилоятида эр ва хотин ҳамда уларнинг 3 ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди

Прокуратура ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда.

302views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га маълум қилишича, кеча, 4 декабрь куни соат 07:00 ларда Чиноз тумани “Хўжа” МФЙ Истиқлол кўчаси 4-уйда яшовчи 1994 йилда туғилган Б.Ё. ва унинг 2002 йилда туғилган йилда туғилган турмуш ўртоғи С.У. ва 2022 йилда туғилган С.Я. яшаш хонадонининг ётоқ хонасида ухлаётган вақтида, ис газдан заҳарланиб вафот этган.
“Чинозтумангаз” газ таъминоти бўлимининг маълумотномасига кўра, 3 декабрда мазкур хонадон фойдаланилган табиий газдан 7,5 млн сўм қарзи сабаб узиб қўйилган. Аммо, хонадан эгаси ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан фойдаланиб келганлиги маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳумларнинг ўлимига ёниб улгурмаган ис газдан заҳарланиш оқибатида, ўткир юрак қон томир ва ўпка-нафас етишмовчилиги натижасида содир бўлиши мумкинлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
302views0replies
0

Изоҳлар