Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда трамвай тизимини французлар лойиҳалаштиради

Энг аввало “Янги Ўзбекистон” боғигача трамвай линияси олиб бориш бўйича лойиҳа ишлари бошланади.

178views0replies
0

uzbloknot.com / Иллюстрация

Президентнинг Францияга ташрифи чоғида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳамда Франция Ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги фуқаролар бўйича вазирлик ўртасида Тошкент трамвай тизими лойиҳаси бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унга кўра, Тошкентда трамвай тизими тажрибали француз транспорт компанияси томонидан лойиҳалаштирилади.
Ҳозирда 3 та йўналиш режалаштирилмоқда. Энг аввало “Янги Ўзбекистон” боғигача трамвай линияси олиб бориш бўйича лойиҳа ишлари бошланади.
178views0replies
0

Изоҳлар