Излаш
RUUZ

Жамият

Сурхондарёлик депутатнинг турмуш ўртоғи Расул Кушербаевнинг марҳум онасидан сўкди — аудио

Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев унинг вафот этган онасидан сўкишганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Депутат ҳолат юзасидан ички ишлар вазирига ариза ҳам ёзган.

914views0replies
0

Видеодан кадр

"Яқинда Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Қосиблар маҳалласида яшовчи Зиёдулло Хуррамов мен томонидан ташкил этилган "Кушербоевга мурожаат" Telegram-канали орқали ариза билан мурожаат қилди. Гап шундаки, фуқаролар ўз мурожаатларини ушбу канал орқали жўнатади, кейинчалик улар кўриб чиқиш учун тегишли органларга юборилади. Бу канал мурожаатларни кўриб чиқишдан бошқа мақсадни кўзламайди”, - деди Кушербаев.
Унинг сўзларига кўра, Бойсун тумани депутати Зоҳида Ўзбекованинг турмуш ўртоғи Санжар Султонов ушбу мурожаатни ўқиб чиқиб, ижтимоий тармоқлар орқали марҳум онасини омма олдида ҳақорат қилган.
Депутатнинг таъкидлашича, Хуррамовнинг мурожаати депутатнинг турмуш ўртоғига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
“Ўзбекистонда бировни ҳақорат қилиш шундай қолиб кетавермайди. Мен бу ишни шундай қолдирмайман. Сиз (ҳақорат қилган шахс) қонун олдида энг максимал жазо билан жазоланасиз. Бугун шахсан ички ишлар вазирига аризамни юбордим. Сизни жазо олганингизни ҳам бутун халққа кўрсатамиз.
Эркак кишининг онасидан ҳақорат қилиш унинг ор-номуси билан боғлиқ. Вафот этган онамни ҳақорат қилиш — менинг оиламни ҳақорат қилиш дегани. Мен оиламни ҳақорат қилинишига йўл қўймайман. Мен бу шахсни қонун доирасида жавобгарликка торттираман”, - дейди депутат.
914views0replies
0

Изоҳлар