Бугун, 8 август куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида ўтказилган селектор йиғилишида куни кеча Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинди.
Президент топшириғига асосан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилди. Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйгани учун пойтахт ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга ва прокурори У.Қосимовга қаттиқ ҳайфсан берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Чилонзор кўчасида йўл кенгайтириш ишлари чоғида 100 га яқин кўп йиллик дарахтда шикастланиш хавфи аниқлангани ва бу аҳолининг норозилигига сабаб бўлгани ҳақида хабар бергандик.