• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 28 июл 2022

Ўзбекистонда банклар пластик карталардан чет эл валютасини ечиб олишда комиссия жорий этди

Энди халқаро карталардан валюта ечиб олиш учун ўзбекистонликлар 0,7- 1% гача комиссия тўлаши керак бўлади.

324
0

Эндиликда Visa/Mastercard/UnionPay халқаро карталари эгалари “Капиталбанк” ва “Ипак йўли банк” кассалари ва банкоматларида нақд пул ечиб олиш учун комиссия тўлашлари керак бўлади. Бу ҳақда Давлетов Telegram-канали хабар берди.

Хусусан, ушбу амалиёт “Капиталбанк”да 27 июлдан бошлаб жорий этилмоқда.

Бу ерда нақд валютани ечиб олиш учун сиз сумманинг 0,7% миқдорида комиссия тўлаш керак бўлади. 28 июлдан бошлаб “Ипак йўли” банкида 1 фоиз миқдорида комиссия тўлови белгиланди.

Хабар қилинишича, халқаро банк карталаридан комиссия ундирилиши вақтинчалик чора бўлиб, валютани нақд пулга айлантирувчи “чайқовчилар”нинг кўпайиши билан боғлиқ.

324
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш