Излаш
RUUZ

Сиёсат

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Туркия Олий кассация суди Бош прокурори Бекир Шахин билан учрашди

Бекир Шахин "Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими" кўкрак нишони билан тақдирланди.

502views0replies
0

Бош прокуратура

Туркия делегацияси вакилларига Шавкат Мирзиёев бошчилигида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек Ўзбекистон прокуратура органларининг фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Учрашувда Бош прокуратура ва Туркия Олий кассация суди Бош прокуратураси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
Ушбу ҳужжат прокуратура органлари фаолият йўналишлари юзасидан илғор тажриба алмашиш орқали икки томонлама шерикликни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши таъкидланди.
Учрашув якунида Бекир Шахин идоралараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун "Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов Туркия Республикаси Олий кассация суди Бош прокурори Бекир Шахин билан учрашди.
Учрашув давомида Адлия вазири меҳмонларни вазирлик фаолияти, унинг вазифалари, Ўзбекистонда адлия ва ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан таништирилиб, келгусида икки давлат ўртасида тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан келишиб олинди.
Олий суд раиси Козимжон Комилов Туркия Республикаси Олий кассация суди Бош прокурори Бекир Шахин билан учрашди.
Самимий мулоқот руҳида ўтган учрашувда томонлар икки давлат суд ҳокимиятлари ўртасида конструктив ва ўзаро манфаатларга асосланган ҳамкорликни янада кенгайтириш тарафдори эканлигини таъкидлашди.
502views0replies
0

Изоҳлар