Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент шаҳар ИИББ йил бошидан буён қанча одам тамаки чекканлиги учун жавобгарликка тортилганини маълум қилди

Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар расмий огоҳлантирилади.

376views0replies
0

Walden University

Тошкентда жамоат жойларида чекиш учун жарима солиш бошланди, дея хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати раҳбари ушбу хабар юзасидан маълумот берди.
"Жамоат жойларида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш МЖтКнинг 56 прим 1-моддасига асосан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Одатда, биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар расмий огоҳлантирилади. Рақамларга тўхталсак, жорий йилнинг 4 ойи давомида Тошкент шаҳрида жамоат жойида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилган 12 127 нафар фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган. Бундан деярли 3 баравар кўп шахслар расмий огоҳлантирилган.
Фуқароларимиздан, ўзларини ва атрофдагиларни соғлиғига бефарқ бўлмасликларини ҳамда қонунчилик нормаларига риоя этишларини сўраймиз", дея маълумот берди Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати.
376views0replies
0

Изоҳлар