Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, жорий йилнинг 14 май куни Яккасарой тумани ИИБга синтетик гиёҳванд моддаларни белгиланган манзилга ташлаб кетганликда гумон қилинган қиз олиб келинган. Белгиланган манзил ёки воситачи томонидан кейинчалик контактсиз сотиш учун тайёрланган гиёҳвандлик моддаси бўлган яширин жой.
Шахсий тинтув чоғида қизнинг футболкаси остидан наркотик моддаси белгиланган 36 дона манзил топилди. Шунингдек, сумкада яна бир белгиланган манзил ва 5 минг сўмлик банкнотга ўралган гашиш топилган.
Суҳбат чоғида маълум бўлишича, қиз бу иш билан ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери шуғулланиб келган. Унинг телефонида наркотик моддалар яширилган жойлар манзилининг фотосуратлари топилди. Бироқ кўрсатилган манзиллар кўздан кечирилганда гиёҳванд моддалар йўқлиги маълум бўлган.
Қизнинг сўзларига кўра, у гиёҳванд моддаларни интернет-дўкон орқали олган.
"Улар менга геолокацияни юборишди. Мен у ерга бордим ва у ердан мол олиб кетдим. Улар менга қайси ҳудудда қолдириш кераклигини айтишди. Шундан сўнг мен уларга манзиллар кўрсатилган фотосуратларни юбордим ва улар манзилларни мижозларга сотишди. Менга ҳар бир манзил учун беш доллардан тўлашди", — деди қиз.
Мазкур факт бўйича экспертиза тайинланган, қизга психотроп моддаларни сақлаш ва сотиш айби қўйилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.