2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13 ноябрдаги қарорида келтирилган.
Қайд этилишича, 2025 йилнинг шу даврида ҳам ушбу ёш тоифасидаги қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган.
Ҳисобот даврида икки йилгача оралиқда туққан аёллар сони 2054 нафарни ташкил этган. Бу 2025 йилнинг шу давридаги 1921 нафар кўрсаткичдан 133 нафарга кўп. Тўртинчи ва бешинчи фарзандини туққан аёллар сони эса 3149 нафар бўлиб, ўтган йилга нисбатан 22 нафарга камайган.
Шунингдек, 35 ёшдан катта аёллар томонидан 2898 та туғруқ қайд этилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида 2758 нафарни ташкил этган.
Тошкент шаҳрида 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида 41 993 нафар тирик чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 47 703 нафар кўрсаткичдан 5710 нафарга кам.
Ҳисобот даврида оналар ўлими билан боғлиқ 5 та ҳолат қайд этилган. 2025 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 6 тани ташкил этган. Оналар ўлими коэффициенти ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоққа нисбатан 11,9 дан 11,9 ни ташкил этган.
Қарорда 15–16 ёшли қизлар ўртасида ҳомиладорлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича таълим муассасалари, маҳаллалар ва оилалар билан профилактик ишларни ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Изоҳ