• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 19 апрел 2022

Тошкентдаги мактабда психолог ўқувчи қизларга тегажоғлик қилгани айтилмоқда

Ўқувчиларнинг ота-оналари мактаб психологи уларнинг қизларига нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар содир этганини айтиб, мурожаат билан чиқишди.

1076
0
Иллюстрация

Пойтахт мактабларидан бирининг 3 ва 5-синф ўқувчиларининг ота-оналари мактаб психологи А.Э. уларнинг қизларига нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар содир этганини маълум қилишди. Бу ҳақда Nemolchi.uz лойиҳаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ўқувчилар ота-оналарига психолог уларни тез-тез дарсдан олиб қолишини, ўз хонасида интим характердаги суратларни кўрсатишини ва қизларнинг танасининг турли қисмларини силашини айтишган.

“У қизларнинг турли жойларини ушлаб олар, силар ва ҳатто интим жойларини силаган. Ота-оналарга ҳеч нарса айтмасликни таъкидлаган. Қизим психолог 3-синфнинг кўплаб қизларига шундай хатти-ҳаракатлар қилгани, лекин улар ота-оналарга айтишга қўрқишларини айтди. Айрим ота-оналарнинг рақамларини билганим учун уларга дарҳол қўнғироқ қилдим. Бу рост экани аён бўлди. Айрим ота-оналар эса бундан ҳамон хабарсиз”, - дея ота-оналардан бирининг сўзларини келтиради Nemolchi.uz лойиҳаси.

Ҳуқуқий ёрдам сўраб ўқувчиларнинг камида 5 нафар ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Маълумотларга кўра, мактаб раҳбарияти ошкораликка йўл қўймаслик учун ўқитувчини ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатишган. Ота-оналарнинг сўзларига кўра, А.Э. руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилгани маълум бўлди.

Жароҳатланган болалар суд-тиббий экспертизадан ўтказилди.

Nemolchi.uz лойиҳаси ушбу масала бўйича Ички ишлар, Адлия вазирликлари ва бошқа органларга мурожаат қилган.

1076
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш