Излаш
RUUZ

Жамият

Қашқадарёда қўй-қўзиларни бўғизлаб кетган номаълум ҳайвон ушлаб ўлдирилди

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

1854views0replies
0

nasafnews.uz

Қашқадарё вилояти Қамаши туман "Бобуртепа" МФЙ Пастқол қишлоғи аҳолиси қўй-қўзиларини ўлдириб кетаётган номаълум ҳайвонни тутиб ўлдиришди. Номаълум ҳайвон 4 та хонадонда 6 та қўйни бўғизлаб кетган.
Маълум қилинишича, қўйларга зарар етказаётган ҳайвонни тутиш мақсадида маҳаллий аҳоли томонидан тунги навбатчилик ташкиллаштирилган ва жорий йилнинг 14 май куни номаълум ҳайвон тутиб ўлдирилган.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан мазкур ёввойи ҳайвон ўрганилганда у чиябўри эканлиги маълум бўлган. 
Мутасадди ходимлар маҳаллий аҳолини мазкур ҳолларда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига мурожаат қилишга чақирди.
1854views0replies
0

Изоҳлар