Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Паррандачиларга субсидиялар ва имтиёзлар берилади

1 июндан ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачиларга компенсация, давлат бюджетидан субсидиялар берилади.

781views0replies
0

Иллюстрация / Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Президентнинг “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  
Ҳужжатга кўра, жорий йил 1 июндан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига – ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади.
Бундан ташқари, омихта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 млрд сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган қисми, паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 млрд сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади.
Шунингдек, кушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплексни ишга туширган тадбиркорларга лойиҳа қиймати 40 млрд сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизи миқдорида Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Давлат бюджети ҳисобидан субсидия берилади.
2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлгача асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.
Шу билан бирга, 2022 йил 1 июлгача тухум, парранда гўшти ва маҳсулотларини экспорт қилувчи ҳамда соя донини импорт қилувчи тадбиркорларга автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этилади.
781views0replies
0

Изоҳлар