Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Сабзи нархи қимматлашгани сабаби айтилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзи нархи кўтарилганига изоҳ берди.

3204views0replies
0

ОАКА

АОКА ўтказилган матбуот анжуманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзи нархи кўтарилганига изоҳ берди.
Вазирликнинг таъкидлашича, жорий йилнинг апрель-май ойларида сабзининг бозорлардаги ўртача нархи 2000-2500 сўмни ташкил этган. Аммо, ҳозирги пайтда ушбу маҳсулотнинг нархи кескин ошиши кузатилмоқда. 
Маълум бўлишича, 2021 йил февраль ва апрель ойларида ҳавонинг кескин совиб кетиши кузатилган. 
Айнан шу сабабли эртаки муддатда экилган сабзининг пишиши 20-25 кунга узайиши қайд этилган. Шу боис сабзининг мавсумий тўлиқ етилиш ва йиғиштириб олиш муддати июнь ойининг охирига тўғри келмоқда.
"Айни пайтда вазирлик тегишли мутасаддилар билан биргаликда маҳсулотни қисқа муддатда даладан йиғиштириб олиш ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий деҳқон бозорларига ўз вақтида етказиб бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқди", - дейди вазирлик Матбуот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева.
Берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг эртаки муддатлари, яъни февраль-март ойларида фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий майдонларида 15,2 минг гектар, аҳоли томорқа майдонларида эса 18,4 минг гектар сабзи экинлари экилган.
Аввалроқ Марказий банк гўшт ва сабзавотларнинг нархи ошиши хатари борлигини маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
3204views0replies
0

Изоҳлар