• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 21 июн 2021

Таэквондо бўйича Ўзбекистон мураббийи пичоқланди

Жанубий Корея фуқароси маст ҳолатда ватандошини пичоқлаб қўйди. Мураббий шифохонада вафот этган.

1428
0

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 15 июнь куни соат тахминан 04:00 да Жанубий Корея фуқароси К.Д. маст ҳолатда Ўзбекистон Taekwondo WTF мураббийи — 41 ёшли Ким Жин Юнгни жанжал пайти пичоқлаган.  

Жабрланувчи шифохонага етказилган, аммо кўрсатилган муолажаларга қарамай бир кун ўтиб вафот этган.

Ҳолат бўйича К.Д.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган ва қамоққа олинган. Тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ким Жин Юнг 1980 йилда туғилган. Спортчилик фаолиятида таэквондонинг WT йўналиши бўйича Жанубий Кореяда бир неча бор чемпион бўлган. 2019 йилдан Ўзбекистон терма жамоасида ишлаб келаётганди. Ким Жин Юнг таэквондо WT бўйича 6-дан қора белбоғ соҳиби. Шунингдек, халқаро тоифадаги ҳакам ва лицензиядан ўтган инструктор ҳисобланади.

1428
0