Излаш
RUUZ

Жамият

Энди ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш 24,5 млн сўмга тушиши мумкин

Депутатлар хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилига қаршилик қилганларга жазони кучайтиришни таклиф қилишди.

762views0replies
0

Қонунчилик палатаси

28 июнь куни Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Лойиҳага кўра, Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми санкциясидаги жазо чоралари кучайтирилмоқда. 
Амалдаги қонунчиликда, хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш — БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.  
Энди жарима миқдори БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача оширилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш жазо чораси киритилмоқда ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир йилдан уч йилгача кучайтирилиши кўзда тутилмоқда.
Депутатларга кўра, жавобгарликни белгилаш орқали ҳокимият вакилларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланади.
762views0replies
0

Изоҳлар