• 12 047 сўм
    26.55
  • 14 099 сўм
    110.41
  • 152 сўм
    -3.59
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 047 сўм
    26.55
  • 14 099 сўм
    110.41
  • 152 сўм
    -3.59
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 3 ноябр 2018

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Президент фармони билан Бош прокурор ўринбосари тайинланди.

5178
0
prokuratura.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги Фармонига асосан Рахматов Рашид Насруллоевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Р.Рахматов 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Бухоро шаҳар прокурори, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Р.Рахматов 2017 йилнинг ноябрь ойидан шу вақтгача Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимида ишлаган.

5178
0