• 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 10 декабр 2025

Тошкентда электробус ва Haval машиналари бир фуқарони уриб кетди

Пиёда “пешеход”дан ўтаётган вақтида автобус уриб юборган ва у йиқилган пайтда Haval уриб кетган.

636
0
t.me/vtchannel

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 9 декабрь куни  соат 22:30 ларда Миробод тумани Ислом Каримов кўчасида Yutong русумли электробусни бошқариб келаётган ҳайдовчи, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Шу вазиятда автобус зарбидан пиёда қарама-қарши йўналишга йиқилган ва Haval русумли автомашинаси ҳам ушбу пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари  натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

636
0

Изоҳ