Излаш
RUUZ

Жамият

Расман: Тонировка бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Ҳукуматнинг 2 августдаги қарорига мувофиқ, тонировка нархи сезиларли даражада камайтирилди.

4566views0replies
0

drive2.ru

Ҳужжатга кўра, тонировканинг ёруғлик ўтказувчанлик даражаси қуйидагича белгиланди:
- орқа ойна (лобовой) – 100 фоизгача;
- орқа ён ойна (орқа эшик) – 100 фоизгача;
- олд ён ойнага (ҳайдовчининг ёни) – 50 фоизгача;
- олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – 100 фоизгача;
- туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналари – 50 фоизгача.
Тонировка нархлари:
Орқа ойна (лобовой) учун: бепул (рухсатнома олиш шартмас).
Олд ойнанинг тепа қисмидан 14 см полоса – бепул (рухсатнома олиш шартмас).
Орқа ён ойна (орқа эшик) учун (1 йилга):
- жисмоний шахсларга - 10 баробар (2 млн 230 минг сўм);
- юридик шахсларга - 10 баробар (2 млн 230 минг сўм);
- хорижий ташкилотларга - 20 баробар (4 млн 460 минг сўм).
Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар) (1 йилга):
- жисмоний шахсларга - 50 баробар (11 млн 150 минг сўм);
- юридик шахсларга - 50 баробар (11 млн 150 минг сўм);
- хорижий ташкилотларга - 80 баробар (17 млн 840 минг сўм).
Туристик автобуслар ҳам 50 баробар (11 млн 150 минг сўм) миқдорида.
Шу билан бирга 2 ой муддатда тонировка учун белгиланган жарималар миқдори тонировка учун тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдорда (ҳозир 5 млн 575 минг сўм эди) ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев эълон қилди.
4566views0replies
0

Изоҳлар