• 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 558 сўм
    -34.15
  • 14 809 сўм
    -12.57
  • 159 сўм
    -0.74
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт 14 август 2024

Боксчи Ситора Турдибековага туман ҳокими уй совға қилди

У Олимпиада ўйинларида трансгендер боксчи Ю Тинг Лингга ютқазиб қўйган эди.

721
0

Аввалроқ, Ситора Турдибекова Париж-2024 Олимпиадаси 1/8 финал босқичида Хитой Тайпейи вакиласи Лин Ю Тинга қарши рингга чиққани, бироқ имкониятни бой бергани ҳақида хабар қилган эдик.

Шундай бўлса-да, Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳокимлиги боксчи Ситора Турдибековани муносиб кутиб олди. 

Туман ҳокими Самандар Астанов боксчини уй билан тақдирлади.

Булунғур тумани Матбуот хизматининг UzNews'га хабар қилишича, Ситорага бериладиган уй тадбиркорлар ҳисобидан қурилади. Ҳозирда унга уй учун сертификат ва эсдалик совғалари топширилган.

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир Абдулла Арипов олимпия ўйинларида ўзбекистонлик боксчи Ситора Турдибекова тайванлик эркак боксчига қарши жанг қилгани ҳақида танқидий фикрларини билдирган эди.

"Ситорахонни қўрқмасдан курашгани йигитлардан қолишмаслигидан, мардлиги ва жўшқинлигидан ҳамда уларнинг лидерлигидан дарак беради" - деган эди бош вазир.

721
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш