• 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 427 сўм
    -20.52
  • 14 567 сўм
    20.76
  • 147 сўм
    0.88
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 13 май 2024

Бу йил Ўзбекистон ва халқаро шаҳарлар ўртасида 10 та автобус қатнови йўлга қўйилади

Бишкек, Остона, Душанбе, Уфа, Туркистон ва Краснодар шаҳарлари билан автобус йўналишлари очилиши режалаштирилган.

475
0
Транспорт вазирлиги

2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати. 

Режалаштирилаётган қатновлар қуйидагилар:

— Самарқанд – Бишкек;
— Бухоро – Бишкек;
— Бухоро – Остона;
— Самарқанд – Туркистон;
— Бухоро – Туркистон;
— Шаҳрисабз – Туркистон;
— Самарқанд – Душанбе;
— Бухоро – Душанбе;
— Тошкент – Уфа;
— Тошкент – Краснодар.

Бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

2024 йил январь-апрель ойлари давомида халқаро автобус йўналишларида 173 минг нафар йўловчи ташилган. Кўрсаткичлар, 2023 йил мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.

475
0