• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 12:28

Тошкентга учиб келиши керак бўлган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди

Иркутск шаҳридан 91 нафар йўловчини олиб Тошкентга учиб келиши керак бўлган ҳаво кемаси қушлар галаси билан тўқнаш келгани сабаб ортга қайтди.

230
0
t.me/vstproc

Бугун, 2025 йил 12 сентябрь куни соат 07:40 да (маҳаллий вақт билан) Иркутск шаҳри аэропортида авиация ҳодисаси юз берди, дея хабар бермоқда Шарқий-Сибир транспорт прокуратураси хабар қилди.

Қайд этилишича, "Урал авиалиниялари2 авиакомпаниясига-тегишли А-319 ҳаво кемаси "Иркутск–Тошкент" йўналиши бўйича 2719-рейсни амалга ошираётган пайтда самолёт двигателига қушлар галасига келиб урилган.

Натижада, ҳаво кемаси қўмондон қарорига кўра қайтадан Иркутск аэропортига қайтган.

Самолёт бортида 6 нафар экипаж аъзоси ва 91 нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, ҳаво кемасига зарар етмаган.

Байкал-Ангарск транспорт прокуратураси томонидан парвозлар хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши юзасидан текширув бошланди.

230
0

Изоҳ