• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 7 март 2024

Мактабга кирмоқчи бўлган сохта Миллий гвардия ходими ушланди

Сохта ходим қалбаки гувоҳномани топширмасдан Миллий гвардия ходимларга қўпол муносабатда бўлган.

895
0
milliygvardiya.uz

Жорий йилнинг 5 март куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган 8-сонли мактабда соат 15:30 атрофида хатти-ҳаракатида шубҳа уйғотган Миллий гвардия кийимида келган шахсни мактаб қоровули кириш жойида тўхтатган.  У сохта гувоҳномани кўрсатиб, мактабга кириши кераклигини айтган. Мактаб маъмурияти ҳам ушбу шахсни муқаддам учратмаганликлари ва у мактабга бириктирилмаганлиги ҳақида маълумот беришган.

Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу шахс огоҳлантирилиб, ундан қалбаки гувоҳномани топшириш сўралганда, у ходимларга қўпол муносабатда бўлиб, хатосини тан олмасдан фаол қаршилик кўрсатишга уринган. Шундай бўлсада, унинг бу каби ножўя ҳаракатларининг салбий оқибатлари қайта тушунтирилиб, тинчлантирилган.

Олиб борилган текширувлар давомида ушбу шахс Гулистон шаҳрида жойлашган 16-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси У.Х. эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда фуқаро У.Х. дан Миллий гвардия хизмат кийими ва сохта гувоҳномаси олиб қўйилиб, унинг нима мақсадда форма кийиб мактабга кирмоқчи бўлганлиги ва бунинг сабабларини аниқлаш юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

895
0