• 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар 20 январ 2021

“Ўзбекистон металлургия комбинати”га янги раис тайинланди

Бош вазир Aбдулла Арипов иштирок этган йиғилишда “Ўзметкомбинат” АЖ раҳбариятининг фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

1665
0
t.me/umk_matbuot_xizmati

Жорий йилнинг 20 январь куни “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши ҳамда комбинат раҳбариятининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош вазир Aбдулла Арипов иштирок этган. Йиғилишда “Ўзметкомбинат” АЖ раҳбариятининг фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Шунингдек, мажлисда ташкилий масала ҳам кўрилди. "Ўзметкомбинат" AЖ Кузатув кенгаши кўп йиллар давомида жамиятда фаолият юритиб келган Рашид Пирматовни акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига тасдиқлади.

Рашид Пирматов Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган. У 1986 йилда Москва пўлат ва қотишмалар институтини металлургия муҳандиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. Бекободга қайтиб келгач “Ўзметкомбинат” АЖда уста, муҳандис, электр пўлат ишлаб чиқариш цехи бошлиғининг ўринбосари, технологик маркази бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

Шу билан бирга "Ўзметкомбинат" AЖ кузатув кенгаши Дилшод Aхмедовни комбинат бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида ҳам қарор қабул қилди.

1665
0