• 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 315 сўм
    60.44
  • 14 579 сўм
    62.98
  • 148 сўм
    0.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 11:14

Самарқандда қайниука поччасини ўлдирди

Эркак ва аёл жасадни қопга солиб, аравачада қабристонга олиб кетишаётган вақтда маҳалла раиси кўриб қолган.

391
0
Видеодан кадр

Самарқандда қайниука поччасини ўлдириб, жасадини қопда олиб кетаётган маҳалла раиси сезиб қолгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. UzNews.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан маълумот берди.

Жорий йилнинг 24 август куни соат 06:00 атрофида Самарқанд шаҳар, "Навбоғчиён" маҳалласида яшовчи икки нафар фуқаро 1972 йилда туғилган эркак мурдасини қопга солиб, болалар аравачасида жасадни қабристонга олиб кетишаётган вақтда, МФЙ раиси ушбу ҳолатни гувоҳи бўлганлигини сезиб қолишиб, мурдани ташлаб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Ҳодиса жойига етиб келган тезкор-тергов гуруҳи аъзолари мурдада котиллик аломатлар мавжуд эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

391
0

Изоҳ