• 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 20 январ 2024

Сурхондарёда Nexia ва "Автозак" тўқнашиши натижасида икки киши ҳалок бўлди

Nexia ҳайдовчиси йўлдаги йўловчини уриб, "Автозак" билан тўқнашди.

1278
0
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ЙТҲ кеча, 19 январь соат 20:00 лар чамасида Денов тумани “Водий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “4R 108 В” автомобиль йўлида содир бўлган. 

1973 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia'ни бошқариб келиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада, ҳайдовчи бошқарувни юқотиши оқибатида қарама-қарши йўналишдан келаётган Сурхондарё вилояти ИИБ хўжалик бўлимига тегишли “ГАЗон Некст” Автозакнинг йўналишига чиқиб кетиб, тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида Nexia туртиб кетган 1982 йилда туғилган пиёда оғир тан жарохатлари сабабли туман шифохонасида ётқизилган. Мазкур автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси шифохонада вафот этган.

1278
0