• 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:56

Иш жойидаги шилқимлик меҳнат мажбуриятларини қўпол бузиш деб баҳоланиши муикин

Иш жойидаги жинсий шилқимлик ва жисмоний зўравонлик меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузиш деб ҳисобланиши тавсия этилмоқда. Бу меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.

201
0
uznews.uz

Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотларига ички меҳнат тартиби қоидаларида иш жойидаги жинсий ва жисмоний зўравонлик, жинсий шилқимлик ҳамда руҳий босим учун жавобгарликни белгилаш тавсия этилди.

Президентнинг 21 сентябрдаги қарорига кўра, жинсий ёки жисмоний зўравонлик, шунингдек, жинсий шилқимлик ҳолатларини меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузиш сифатида баҳолаш тавсия қилинган.

Ходим томонидан ёки унга нисбатан содир этилган тазйиқ, руҳий босим ва камситиш ҳолатларини эса меҳнат интизомини бузиш деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

Агар ходим тазйиқ ёки зўравонлик ҳақида мурожаат қилгани учун таъқибга учраса, бу ҳам меҳнат интизомини бузиш сифатида баҳоланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 161-моддасига мувофиқ, ходим томонидан меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол бузилиши иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш асосларидан бири ҳисобланади.

201
0

Изоҳ