• 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар 25 ноябр 2023

Тошкентда Nexia-2 ва Spark иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ натижасида Nexia-2 ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилган.

1625
0
UzNews.uz

Тошкентда Nexia-2 автомашинаси йўл-транспорт ҳодисасига учраб, иккига бўлиниб кетгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни соат 01:30 атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида 1997 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган Nexia-2 ҳамда 1997 йилда туғилган Н.Н. бошқарувида бўлган Spark автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Nexia-2 автомашинаси ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Бундан ташқари яна 4 нафар йўловчи жароҳат олган ва улар ҳам тиббий бўлимга мурожаат қилишган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1625
0