• 12 414 сўм
    -52.65
  • 14 468 сўм
    -48.9
  • 155 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 414 сўм
    -52.65
  • 14 468 сўм
    -48.9
  • 155 сўм
    -0.56
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 26 декабр 2022

Самарқандда аёл ўз боласини аёвсиз калтаклади — видео

Фарзандини калтаклаган аёл турмуш ўртоғига жаҳл қилиб, аламини болаларидан олган.

1478
0
Видеодан кадр

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи аёл ўз боласини шафқатсизларча калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Аниқланишича, келин фарзандларини доимий равишда калтаклаётганини ва уларни ўлдириб қўйишидан қўрқаётганидан хавотирланган буви ОАВга мурожаат қилган.

"Томоша қил, кайф қил. Сени касрингга болаларинг ем бўлади", — дея аёл ёш боласини тинимсиз ураётгани видеода акс этган.

Ҳолат юзасиздан Ургут туман ҳокимлиги Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, шу куннинг ўзида ушбу вазият тегишли масъуллар томонидан ўрганилиб, она ҳамда унинг фарзандини соғлиғи ва руҳий ҳолати мутахассислар назоратига олинган.

Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.О.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

1478
0