• 12 150 сўм
    8.64
  • 14 087 сўм
    34.3
  • 150 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 150 сўм
    8.64
  • 14 087 сўм
    34.3
  • 150 сўм
    1.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 30 июн 2022

Ташқи ишлар вазирлигида Маданий-гуманитар алоқалар, туризм ва спорт масалалари бошқармаси ташкил этилди.

Вазирнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Анвар Абдухалимов бошқарма раҳбари этиб тайинланди

557
0
АА"Дунё"

Маданият, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм, гуманитар алоқалар соҳаларида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида Маданий-гуманитар алоқалар, туризм ва спорт масалалари бошқармаси ташкил этилди. 

Янги бошқарма фаолиятида “юмшоқ куч”, халқ, маданий ва спорт дипломатияси воситаларидан кенг фойдаланишга устувор аҳамият берилади.

2022 йил 1 июлдан вазирнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Aнвар Aбдураҳимович Aбдухалимов бир вақтнинг ўзида Маданий-гуманитар алоқалар, туризм ва спорт масалалари бошқармаси бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.

557
0