• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Реклама 4 март 2022

English Speaking Nation дастури ўзбекистонлик ўқитувчилар учун Teacher to Teacher каскад ўқитиш усулини бошламоқда

English Speaking Nation: Secondary Teacher Training дастури доирасида 4 март куни Teacher to Teacher ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш ва ўқитиш бўйича машғулотлар сериясининг каскад усули босқичи бошланади.

1002
0

2022 йил март ойидан бошлаб English Speaking Nation (ESN) дастури доирасида ўзбекистонлик 837 нафар ўқитувчи учун Teacher to Teacher инглиз тилини ўқитишнинг замонавий методларини ўқитиш бўйича каскад усулидаги машғулотлар серияси йўлга қўйилади.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019 йил ноябрь ойида амалга оширишни бошланган English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT) дастури доирасида 4 март куни Teacher to Teacher ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш ва ўқитиш бўйича машғулотлар сериясининг каскад усули босқичи бошланади.

English Speaking Nation: Secondary Teacher Training - бюджети 5,0 миллион АҚШ долларлик уч йиллик дастур бўлиб, унинг мақсади бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб давлат мактабларида 15 000 дан ортиқ инглиз тили ўқитувчиларини ўқитиш ва касбий ривожланиш имкониятларини тақдим этишдир. «Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари» (American Councils) ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ESN:STT дастури доирасида ўзбекистонлик 386 нафар ўқитувчиларни сертификатлаштиришдан ўтказишга ва 2021 йилнинг июнь ойидан декабрь ойигача интенсив, халқаро миқёсда эътироф этилган ва синфда ўтиладиган 140 соатлик юзма-юз амалий курси - TESOL Core Certificate Program (TCCP) дастурини тақдим қилиш учун TESOL Халқаро ассоциацияси вакиллари таклиф қилинди. Ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг 196 нафар ўқитувчиси «Тренерларни тайёрлаш» (ТОТ) малака ошириш семинарида қатнашиб, TESOL 6 Principles ўқув курсига қўшимча сифатида Виржиния штатидаги Ферфакс Жорж Мейсон университети томонидан ташкил этилган ва ўтказилган «Инглиз тилида инглиз тилини ўқитиш» (ТEТE) курсини муваффақиятли якунладилар.

4 мартдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб давлат умумтаълим мактаблари ва ОТМларда ишлайдиган TESOL сертификатига эга бўлган 82 нафар ўзбекистонлик асосий ўқитувчи-тренерлар республика бўйлаб бошқа касбдош-инглиз тили ўқитувчилари билан ўз билим ва маълумотларини алмашишни бошлайдилар. Ўзбекистонлик ҳар бир асосий ўқитувчи-тренер Ҳудудий касбдош-менторлар деб номланувчи 10-12 нафар ўқитувчидан иборат гуруҳларни қабул қилади. Келгуси 12 ҳафта давомида, ҳар жума куни ушбу 82 нафар асосий ўқитувчи-тренерлар бутун мамлакат бўйлаб 837 та Ҳудудий касбдош-менторлар билан TESOL «6 тамойил» ўқув курсига ва Жорж Мейсон «Инглиз тилида инглиз тилини ўқитиш» курсига асосан ҳафталик ўқув машғулотларини ўтказадилар.

Андижон шаҳридаги 61-сонли Ихтисослаштирилган мактаб асосий ўқитувчи-тренери Дилноза Боймирзаева ESN:STT Teacher to Teacher - машғулотлар серияси ҳақидаги саволга жавоб берар экан: «Менимча, янги методлар ва тадбирларни ўрганиш орқали билим ва маълумотларнинг каскад усули орқали етказиб бериш инглиз тили ўқитувчиларининг билимларни кенгайтириш учун яхши имконият бўлади. ESN лойиҳасида иштирок этиш уларнинг дарсларини янада самаралироқ ва қизиқарлироқ қилади», - дейди.

ESN:STT дастурининг якуний мақсади Халқ таълими вазирлигининг энг кучли ва энг қобилиятли ўқитувчилари учун маҳаллий ўқитувчилар тайёрлаш салоҳиятини кучайтиришга, шу билан бирга замонавий ўқитиш методлари, стандартлари ва нормаларини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги давлат умумтаълим мактабларида тобора кўпайиб бораётган инглиз тили ўқитувчиларига етказишдир.

ESN:STT дастури ҳақида қўшимча маълумот олиш учун: www.esn-teachers.org.

Барча саволлар бўйича [email protected] манзилига ёки Telegram орқали @ESNProgram манзили орқали мурожаат қилинг.

AMERICAN COUNCILS FOR INTERNATIONAL EDUCATION ташкилоти чет элда халқаро таълим, академик алмашинув ва бутунлай киришиб ўқитиш методи соҳасида етакчи бўлиб, академик, касбий ва маданий алмашинув, тил ўзлаштириш, таълимни ривожлантириш ва тадқиқотлар ўтказиш бўйича илғор тажрибаларни тарқатиш орқали халқаро алоқалар ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади.

American Concils ташкилоти 2018 йилда Тошкентда ўз офисини қайта очди ва ҳозирда республикада 13 та дастурдан иборат диверсификацияланган портфелини, шу жумладан, Бўлажак етакчилар алмашинув дастури (FLEX), American Windows, «Ўзбекистон бизнес-етакчилари» (UBL) ва Марказий Осиё университетлари билан ҳамкорлик дастурини UNiCEN) бошқаради.

American Councils ҳақида қўшимча маълумот олиш учун Telegram орқали @ACCELS каналига аъзо бўлинг ёки [email protected] манзили орқали офисга мурожаат қилинг.

Реклама ҳуқуқлари асосида

1002
0