• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 1 феврал 2022

"Кинотеатр" телеканалида яланғоч қизнинг танаси акс этган саҳна эфирга узатилди

Ҳолат бўйича АОКА ўрганиш ишларини бошлади.

2845
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда"Кинотеатр" телеканали орқали эфирга узатилган фильмларнинг бирида очиқ саҳналар намойиш этилгани ҳақидаги лавҳа жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди. АОКА мазкур ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Унга кўра, лавҳа 2021 йилнинг 31 январь куни соат 22:00да эфирга узатилган "Баунти" фильми намойишидан олинган.

Ҳолат юзасидан Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш ишлари Агентлик томонидан назоратга олиниб, экспертлар тайинланди.

Ўрганиш якунлари юзасидан тайёрланган хулоса асосида "Кинотеатр" телеканалига тақдимнома ҳамда Бош прокуратурасига ҳуқуқий баҳо бериш учун маълумот киритилади.

2845
0