Бугун, 26 январь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида кун тартибида давлат ва жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари қамраб олинган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлмоқда.
Йиғилишда давлат раҳбари мамлакатдаги йўл транспорт ҳодисалари кўпайганини айтди.
"Коронавирусдан эмас, йўллардаги авариялардан одамлар кўп ўляпти. Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди. Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда. Биз ўқиганимизда 3 йил ҳайдовчиликка ўқитган. Ҳозир дарсга бормай, пул бериб гувоҳнома оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми?"- деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, президент бу муаммони бартараф қилиш учун аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.