• 12 607 сўм
    49.17
  • 14 849 сўм
    40.34
  • 160 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 607 сўм
    49.17
  • 14 849 сўм
    40.34
  • 160 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Спорт 26 апрел 2021

Жаҳон чемпионига “Нексия-3”, Осиёда кумуш олганга иккита қўй берилди

Ўтган ҳафтада спортчи қизлар — Нигина Ўктамова ва Мадина Усмонжонова ўз йўналишларида чемпион бўлишганди.

26 апрел 2021
1520
0
UzNews.uz коллажи

Польшанинг Келсе шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Нигина Ўктамова (-54 кг) ўзбек боксчи қизлари орасида илк бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.  

Тарихий натижани қайд этган боксчи қизга “Нексия-3” машинаси топширилди, дея хабар бермоқда МОҚ.

Шунингдек, наманганлик Мадина Усмонжонова эркин кураш бўйича Қозоғистонда ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. 

Наманган вилоят ҳокими спортчи қизга навбатдаги мусобақага тайёргарлик кўриши учун шароит яратиб бериш мақсадида икки дона қўй ва тикув машинаси совға қилди.

26 апрел 2021
1520
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш